Робототехника бўйича Австралия биринчилиги
Қозоғистон
ўқувчилари Австралияда бўлиб ўтган робототехника чемпионатида кумуш медаль
олишди. Шунингдек, мамлакатимиз кашфиётчилари жамоаси Робототехника умумжаҳон
ҳамжамиятининг иккита мукофотига сазовор бўлишди. Ташкилотчилар жамоанинг профессионал
даражасини юқори баҳолашди. Ушбу беллашувларда 10 давлатдан 300 дан зиёд ўқувчи
қатнашди. Қозоғистон жамоаси аъзолари янги марраларни кўзламоқда. Ҳозир улар Сингапурда ўтказиладиган
роботехника турнирига тайёрланмоқда.
ТАИР КАРЕНЕЕВ, ЖАМОА КАПИТАНИ:
- Бугунги кунгача
ФДС, РДС, роботек олимпиадаларида, миллий олимпиадаларда иштирок этдик, 2-3 ўринларни
эгалладик. Энди халқаро даражадаги беллашувларда қатнашдик. Брэйнсторм,
робокингс кабилардан қолишмай ҳаракат қилдик. АҚШ, Канада, Австралия жамоалари
билан тенглаша олдик. Сентябрь-октябрь ойларида ФДС Олимпиадаси ташкил этилади.
Бу тадбир нуфузига кўра жуда юқори ҳисобланади, олдинига Қозоғистонда ғалаба қилиш зарур, сўнг Сингапурга
борилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси